Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Иммобиле 61 йил аввалги рекордни такрорлади

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионатининг 22-тури доирасида «Лацио» ўз майдонида «СПАЛ»ни қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ўйинда римликлар ҳужумчиси Чиро Иммобиле "дубл"га эришди.

«Лацио» ушбу мавсумда 21та ўйин ўтказиб, 52та гол урди. Бу голларнинг деярли ярми — 25таси Чиро ҳисобига ёзилган. Шу тариқа, 29 ёшли футболчи 1959 йилда ўрнатилган рекордни такрорлади. 61 йил аввал «Интер» аъзоси Антонио Анжелилло 21та турдан кейин 25та гол урган эди. Ўшандан бери А серияда ҳеч бир футболчи бундай натижани такрорлай олмаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Иммобиле 2016/17 йилги мавсумдан бери Италия чемпионатида 125та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 92та гол ёзган.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 14:14, 03.02.2020.
Ўқилди: 4304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.