Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Футболчилар нималардан қўрқишади?

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз орқали вилоятимизнинг машҳур Бердиевлар оиласи вакили, футбол бўйича руҳшунос мураббий, 2017 йилда нашрдан чиққан “Орзу” китобининг муаллифи – Маҳмаюсуф Бердиевнинг футбол ва футболчилар “бош оғриқлари” ҳақидаги фикр мулоҳазаларини туркум мақолалар орқали бериб боришга қарор қилдик. Албатта ушбу мақолалар миллионлар ўйини бўлмиш – футбол билан шуғулланаётган ёшларимизга, уларнинг ота-оналарига ва бу соҳада мураббийлик қилаётган мутахасислар учун жуда фойдали бўлади. 

Муаллиф ҳақида: Маҳмаюсуф Бердиев 1969 йилда Китоб тумани Кўмиртепа қишлоғида туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг физика факультетини тугатган. Дастлаб Майданак обсерваториясида кичик илмий ходим лавозимида ишлаган. “Китоб” футбол жамоаси ўйинчиси, болалар ва ўсмирлар футбол мактаби мураббийси, директори сингари вазифаларда қарийб йигирма йил фаолият олиб борган. ФИФА “С” тоифасидаги лицензия соҳиби.
…Агар футболчилардан, “Сиз нимадан қўрқасиз?” – деб сўрасангиз, аксарият ҳолларда “ҳеч нарсадан”,-деган жавобни оласиз. Бу хато, янглиш жавоб. Ким ҳам ўзини қўрқув исканжасида қолган, ундан ҳам руҳий, ҳам жисмоний азият чеккан, деб ҳисобларди?
Қўрқув туйғуси онгда шунчалик чуқур жойлашиб, тутқич  бермас бўлганки, футболчилар ўз қўрқувлари олдида ожиз қолган бўлсалар-да, бу тўғрида ўзига бирор марта ҳам ҳисоб бермайдилар. Фақат мардона таҳлилгина футболчиларнинг умумий душмани нимадан иборат эканлигини намойиш этади. Унга мурожаат қилиб, ўз феълингизга диққат билан назар ташланг. Ёрдам сифатида мен сизга бир неча аломатлар ҳақида маълумот бераман. Бу ҳар бир футболчи учун ўзини, ўзлигини топишга ёрдам беради.
Албатта қўрқувнинг турлари кўп. Касал бўлиб қолишдан қўрқиш, қашшоқликдан қўрқиш, кексаликдан қўрқиш, ўлимдан қўрқиш, илон – чаёнлардан қўрқиш, севгида омадсизликдан қўрқиш, одамлар олдига чиқиб гапиришдан қўрқиш… ва ҳоказо.
Лекин бизга энг кераклиси футболга оид қўрқувлардир. 
Хўш, футболчилар нималардан ҚЎРҚИШАДИ!
Сиз рақобатдан ҚЎРҚАСИЗ!
Сиз жароҳат олишдан ҚЎРҚАСИЗ! 
Сиз голли вазиятларни кўкка совуришдан ҚЎРҚАСИЗ!
Сиз мағлубиятга учрашдан ҚЎРҚАСИЗ!
Сиз ўзингиз учун қулай бўлган чегарангиз (зона комфортность)дан чиқишдан ҚЎРҚАСИЗ!
Энг асосий сиз танқиддан ҚЎРҚАСИЗ!
Сиз… қолганини ўзингизни таҳлил қилган ҳолда давом эттиринг.
Биласизми, энг ҳайратланарлиси ва ачинарлиси, сиз қўрқаётган барча нарсалар ҳаётингизда содир бўлади. Аслида воқеаликка чуқурроқ назар солинса, бу ерда ҳайратланадиган ёки ачинадиган ҳеч нарса йўқ. Ҳаммасида қонунийлик бор.
Муваффақиятга эришишимизга халақит берувчи энг асосий душманимизнинг ўзи нима?
Бу иккиланиш, шубҳа – гумон ва қўрқувдир.
Бу уччаласи оддий оиланинг аъзолари бўлиб, биттасини пайқадингизми, бошқа жуфти ҳам яқинида бўлади.
Қўрқув иккиланишдан ўсиб чиқади. Шуни эсслаб қолинг! Иккиланиш шубҳаланишдан шаффоф (кристал) ҳолга келиб у аралашади, натижада қўрқув юзага келади.
Баъзан мазкур жараён жуда секин юз беради. Шунинг учун бу учлик ниҳоятда хавфлидир. Сиз унинг мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай шубҳага бормаганингизда у туғилади ва ривожланади.
Қўрқув ақлни фалажлаб, тасаввурни барбод қилади, ўз ўзига ишончни ўлдиради, ғайрат – шижоатни парчалаб ташлайди, ташаббусни совутади, мақсадни ўпириб юборади, ўз – ўзини назорат қилишни ман этади. У футболчини умидсизлик сари йўллаб, аниқ фикрлашни хиралаштиради, хатти – ҳаракатларни бир нуқтага (концентрация) йиғишга халақит беради. У қатъиятдан маҳрум қилади, куч – қувватни суғуриб олади ва омадсизлик сари тортаверади.
Футболчининг қўрққани ўзига нисбатан сустлик қилаётгани, яъни ҳаракатсиз дегани. Биз сиз билан қўрқув нима эканлигини англаб етсак, қўрқув йўқолади.
Бу орқали СИЗ энди, нега ҳужумчи дарвоза яқинида, яъни олти метрлик тўсинлар орасига аниқ зарба бера олмаслигини тушунгандирсиз.
Ренат Эрназаров тайёрлади.
Манба: nnews.uz
Киритилди: 21:57, 03.02.2020.
Ўқилди: 5158 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.