Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино Испания чемпионатига қайтиши мумкин.Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Мадриднинг "Атлетико" жамоаси 47 ёшли мутахассисни бош мураббий сифатида таклиф қилишни режалаштирмоқда. Ўз навбатида раҳбарият аргентиналик Диего Симеонени мавсум охирида истеъфога чиқармоқчи. Воқеалар ривожи шунга қараб кетмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, Почеттино аввалроқ Испаниянинг "Эспаньол" клубида ҳам ишлаганди.