Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

“Реал Мадрид”нинг янги юлдузи ҳақида қизиқарли фактлар

Баҳо:
+1 | -

“Реал Мадрид”нинг янги юлдузи ҳақида қизиқарли фактлар

 

Совуққон уругвайлик футболчи Федерико Валверде “Реал Мадрид” жамоасининг асосий таркибига осонлик билан кириб келганидан хабарингиз бор. Қисқа фурсатда топ даражадаги ярим ҳимоячига айланган Валверде ҳақида қизиқарли фактлар билан таништириб ўтамиз.

 

Қаҳрамонимиз 1998-йилнинг 22-июл санасида Уругвай пойтахтида таввалуд топади. Унинг ота-онаси ўрта ҳол ҳаёт кечирар ва оғлининг футболга бўлган муносабатини доиммо қўлла-қувватлаб келишган. Ўзининг илк жамоасидаёқ меҳнаткашлиги сабабли “қушча” лақабини ортириб олган футболчининг ўйин манераси ҳали-ҳанузо ўзгарганича йўқ.

 

9 ёшида маҳалий “Пеньярол” жамоасида сафига қўшилган ярим ҳимоячи жуда тез улғайди. Боз устига, ёшлигидаги кумири Диего Форланнинг “Пеньярол”га ўтиши унга руҳий катта далда бўлади.

 

Уругвай чемпионатида 3 та ўйин ўтказган 17 ёшли Фередерико кўп ўтмай Мадриднинг “Реал” клуби томонидан 5 миллион евро эвзига сотиб олинади. Футболчи 2016-йилда ўзининг туғилган куни санасида “Реал” билан шартнома имзолашга муваффақ бўлади.

 

Қаҳрамонимиз аввалига “Реал Мадрид”нинг иккичи жасоасида, кейин 3 двизионда ҳаракат қилган бўлсада, совуққонликни йўқотгани йўқ. Сантияго Солари қўл остида иккинчи жамоада ҳаракат қилган футболчи мавсумни кўтаринки кайфиятда якунлади ва Жанубий Кореяда ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧга йўл олди.

 

“Қушча” ЖЧда ўзини тўлиқ намойиш этишни уддалади. Жамаосининг сардори сифатида кичик мундиалда иштирок этган “Феде” Уругвай билан ярим финалга қадар етиб борибгина қолмай, мусобақанинг “кумуш тўп” соврини билан тақдирланади. “Олтин тўп” Англия ёшлари сардори Доминико Соланкега насиб этади.

2017-йил бошида футболчини “Реал Мадрид”да дебют қилишга тайёр бўлмагни учун “Депортиво”га ижара асосида жўнатиб юборишди. Афсуски, “Депор” “Ла Лига”ан тушиб кетди. Шунга қарамай, бу мавсум Валверде учун чинакам тажриба мактаби сифатида ёдида қолди.

 

2017-йилнинг сентябрь ойида Федерико Уругвай миллий жамоаси либосидаги илк голини киритишга муваффақ бўлди. Қаҳрамонимиз томонидан 76 дақиқада Парагвай дарвозасига киритилган гол якунда ҳал қилувчи бўлди ва Уругвай “Россия 2018” чиптларини қўлга киритди. Барчаси кўнгилдагидек кетаётган эди, бироқ Валверденинг жароҳати ҳаммасига нуқта қўйди. “Бетис”қа қарши ўйинда олинган жароҳат Валвердени ҳаётидаги энг катта мусобақадан маҳрум қилади. У ЖЧда иштирок эта олмади.

 

Федериконинг меҳнаткашлиги нафақат майдонда, балки машғулотлар чоғида ҳам барчани ҳайрон қолдирмай қўймайди. Айнан меҳнаткашлиги боис, Лопотеги уни АҚШдаги ўқув йиғин машғулотларига олиб кетади ва асосий жамоада рўйхатда ўтказади.

 

Валверденинг “Реал Мадрид” сафидаги дебют учрашуви 2018-йилнинг 18 ноябр санасида амалга ошади. Қаҳрамонимиз ЕЧЛ доирасида “Викториа”га қарши учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонга тушади.

 

Лопотеги ишдан кетгач, Валверде билан ёшлар жамоасида ишлаган Сантияго Солари унинг ўрнини эгаллади. Мураббий Валвердени яхши билгани учун ҳеч қандай муаммо бўлмади. Соларининг истеъфоси эса, Федерико учун янги имкониятлар эшигини очди. Айнан Зидан ундаги меҳнаткашликдан юз фоиз фойдаланиш услубини ўйлаб чиқишга муваффақ бўлади.

 

2019-йилнинг ноябр ойида Валверде “Eйбар” дарвозасига ўзининг “қироллик клубидаги” илк голини киритди. Айнан ноябр ойида илк бор футболчи клуб томонидан ойнинг энг яхши футболчиси сифатида қайд этилди.

“Реал Мадрид” Зиданнинг таклифига кўра, уругвайлик футболчи билан тузилган шартномани қайта кўриб чиқди ва ундаги айрим бандларга ўзгартириш киритди. Айни дамда “Феде”нинг трансфермаркет порталидаги нархи 50 миллион еврони ташкил этаётган қарамай, Мадрид клуби унинг тавон пулини 750 миллиона кўтариб қўйди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 01:11, 06.02.2020.
Ўқилди: 11011 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7877]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [3157]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [2544]

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум [2031]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1880]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1844]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1671]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1601]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1598]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1552]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик