Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

ВХЛ. "Ҳумо" плей-оффга чиқди!

Баҳо:
+ | -

"Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Твернинг "Динамо" клубига қарши баҳс олиб борди ва 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди. "Қанотлилар" учрашув давомида икки бор ҳисобда ортда қолганларига қарамай иродали ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа, биринчи конференцияда 59 очко (А дивизонда 59 очко, 5-ўрин) жамғаришга эришган Евгений Попихин шогирдлари плей-офф йўлланмасига расман эга чиқишди.

Гап шундаки, "Тамбов" бугун "Ростов" билан ўйинда очко йўқотса, тошкентликлар муддатидан олдин плей-оффга чиқишар эди. Амалда ҳам шундай бўлди, "Ростов" 3:2 ҳисобида рақибидан устун келди.

Эндиликда "Ҳумо"нинг энг яқин таъқибчилари бўлмиш "Тамбов" ҳамда "Динамо Тверь" олдинда турган барча беллашувларда ғалаба қозониб, "қанотлилар" мағлуб бўлган тақдирда улар очколар сони бўйича бизникиларга етиб олиг имкониятига эгалар. Аммо асосий вақтдаги ғалабалар сони эвазига Евгений Попихин шогирдлари рақиблардан олдинда туради.

C1jzrnD

5 февраль ўзбек хоккейи тарихидан жой олди. Бугунги ўйинда илк бор мухлислар майдонга ўйинчоқлар улоқтириш маросимида иштирок этишди. Мазкур юмшоқ ўйинчоқлар онкологик касалликдан азият чекувчи болаларга ва меҳрибонлик уйларига тақдим этилади.

Бундан ташқари, Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Олий Хоккей лигаси (ВХЛ) плей-офф босқичига чиқди. Хоккейчилар шанба куни сафар ўйинлари серияси учун Нижний Новгородга йўл олишади. У ерда 10 февраль куни "Торпедо-Горький" "Ҳумо"ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.

Манба: www.sports.uz
Киритилди: 19:15, 06.02.2020.
Ўқилди: 4421 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [4098]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [4052]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3572]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3212]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2885]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2880]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2783]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2580]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2535]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик