Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Барселона»ни нима қутқаради?

Баҳо:
+ | -

Ёшлигимизда бувиларимиз айтишарди: жанжалнинг овозини маҳалла эшитмасин. Агар бир марта эшитиб қолса, кейин қулоқ солаверади. Овоз кўтариб гапирсанг ҳам жанжалга йўйишади, деб. Барселонадан чиқаётган "овозлар" энди жанжал ҳисобига ўтяпти. Аслида бунақа гап-сўзлар айни пайтда кўпгина клублар базасида янграётган бўлиши мумкин. “Маҳалла” билмайди, холос.

Хўп, Каталония клубининг муаммолари ростан ҳам жиддийми? Менимча, у қадар эмас. Чунки исталган муаммони (агар у чиндан ҳам мавжуд бўлса) яхши натижа билан беркитса бўлади. Қаторасига ғалабалар барчанинг овозини ўчиради. Ҳеч ким ҳеч нарса деёлмайди.

Раҳбариятнинг дарғазаб бўлгани ҳам, давомидан Мессининг инстаграмда қолдирган изоҳи ҳам кўп эҳтимол охирги натижаларга боғлиқ. “Барса” айни пайтда барқарор ўйин кўрсатаётган бўлса-да, натижаларида силкиниш бор. Суперкубокдаги мағлубият, Сетьен келгач-да “Валенсия”га бой берилган ўйин ва асосий рақибининг пешқадамга айланиб олгани “Барса” аъзоларига ҳар томонлама таъсирини ўтказмоқда.

Ўйин услуби ва тики-така ҳақидаги гаплар эса, яхши натижа қайд этилиб турса, ишонинг, умуман гапирилмайди ва эсланмайди. Жамоа ютқазишни бошладими, демак, нимадир ишдан чиққан, деган хулосалар қадимдан бор. Каталония томонда муаммонинг бош сабаби – натижалар. Бўлди.

Энди “аччиқни аччиқ кесади” деганларидек, бугунги муаммолар гирдобига кириб қолгандек туюлаётган жамоани Сетьеннинг алламбало услублари ё янги футболчини жамоага олиб келиш қутқармайди. Фақат натижа. Натижанинг ёмонлашуви шунча муаммоларни юзага олиб чиқдими, яхши натижа ўша муаммоларни сувнинг ичига тиқиб юборади яна.

Шундай экан, бугунги баҳс “Барселона” учун жуда зарур. Уйида исталган рақибга сюрприз улашувчи Бильбаонинг “Атлетик”и Месси ва унинг дўстлари ҳақида гапирилаётган сериалга ё якун ясайди – ютқазиб, ё давом эттириб юборади – енгиб.

Учрашувни шу эътибор билан кузатишимиз керак. Ҳар хил услублар, рақамлар одатда муаммоларни ёпиш учун ишлатилса, баъзан ўйиннинг асл мақсадидан ҳам чалғитади.

Ўйин тунда, соат 01:00да. Икки “Реал” иштирокидаги учрашувдан сўнг кузатиш янада завқли.

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 23:50, 06.02.2020.
Ўқилди: 5435 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [3864]

"Нефтчи" яна 5 та трансфер эълон қилди [3315]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1592]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1490]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1474]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1341]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1271]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1230]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1150]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1147]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.