Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 0-3 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 4-1 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 0-0 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

“Шўртан” футбол клубида ўзгаришлар давом этади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А”гуруҳида иштирок этиб келаётган Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бошқарувида юз берган ўзгаришлар тўғрисида яқинда хабар берилган эди.

Жумладан, клуб бош менежерлигига Ш.Ярулин тайинланган бўлса, “Оқ бўрилар” бош мураббийлигини А.Алиқулов қўлга олди. Шамил Ярулин аёллар футболида мамлакатимизнинг номдор клубларидан бири “Севинч” (Қарши) ҳамда “Насаф” жамоалари бошқарувида самарали меҳнат қилиб танилган бўлса, Асрор Алиқуловга ҳам ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биргина ўтган мавсумда “Машъал” жамоаси унинг бошқарувида яна Суперлигага йўл олгани кўп нарсадан далолат бериб турибди.

“Шўртан” матбуот хизмати хабарига кўра,  Ғузорда ҳам болалар футбол Академияси ўз фаолиятини бошлади. Ушбу футбол масканига тажрибали мутахассисларни ишга таклиф этиш борасида ҳам жиддий ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Ўз даврининг таниқли футболчилари, кейинчалик шу соҳада мураббий ва мутахассис бўлиб иш олиб борган Абдураҳмон Юмангулов директор, Ихтиёр Каримов эса унинг ёрдамчиси вазифасига тайинланишди.

А.Юмангулов мустақиллик даврининг дастлабки йилларида “Машъал” (Муборак) сафида Қашқадарё футболини мамлакатимиз Олий лигасига кўтарилишида катта ҳисса қўшганлиги билан мухлислар эътиборига тушган.

И.Каримов Ғузор футболининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У “Шўртан” таркибида, аввал футболчи кейин эса мураббий, бош мураббий лавозимларида муносиб фаолият кўрсатган. Нафақат ғузорлик, балки қашқадарёлик ва қолаверса, Республикамизнинг кўп минг сонли мухлислари яхши билишадики, 2017 йилги футбол мавсумининг биринчи даврасида Ихтиёр Каримов бош мураббийлигидаги “Оқ бўрилар” кетма-кет пойтахтнинг тўртта – “Локомотив” (2:0), “Пахтакор” (3:0), “Бунёдкор” (1:0) ва “Обод” (2:0) каби жамоаларини мағлуб этишга муваффақ бўлган.

Ўз навбатида биз ҳар икки мутахассисга масъулиятли вазифаларида муваффақиятли фаолият олиб боришларини тилаб қоламиз.

Манба: nnews.uz
Киритилди: 11:19, 07.02.2020.
Ўқилди: 5508 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [12055]

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11933]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5734]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [5433]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [5028]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2771]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [2060]

Хави инглиз грандини бошқаришга тайёр [1969]

Инфантино ЖЧ-2026 фаворитини айтди [1870]

«Боруссия» юлдузи мавсум якунида жамоасини тарк этади: Асосий даъвогар — «Барселона» [1848]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.