Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Хайрулла Ҳамидовдан анонс: Сериал

Баҳо:
+ | -

Ҳаммасига АПЛ айбдор – тур ўйинларини ҳафтага сочиб юборган. Қизиқарли ўйинларнинг сони камроқ бу сафар.

Ҳа, бугун “Узрепорт”дан бир ўйин (“Фиорентина” – “Аталанта”, 19:00да), “Футбол ТВ” каналида икки ўйин (20:00да “Хетафе” – “Валенсия” ва 00:45да “Верона” – “Ювентус”) бор.

Дастлаб Флоренциядаги ўйин зарурияти ҳақида гапирсам. Ҳамкасбим Ҳасан Турдиалиев шарҳлаб борадиган учрашув Бергамо клубига жуда зарур, биласиз. Кеча “Рома”нинг ўз уйида болоньяликлардан енгилганини ҳисобга олсак, Гасперини шогирдлари тўртинчи ўрнини мустаҳкамлаб олишлари керак бўлади. Аммо “Фиорентина” жим туради деб ўйлайсизми? Асло. Клуб турнир жадвалининг иккинчи қисмида – на еврокубокларда иштирок этиш учун курашаётган, на хавфли худуддан узоқлашган эмас.

Мақсадини аниқлаб олиш учун ҳам мухлислари қаршисида “жонга жон” ташланиши аниқ. Энди тасаввур қилаверинг, икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнайди, икки жамоа ҳам дурангни мағлубият ҳисобида кўради, кураш қандай кечади, деб ўйлайсиз?! Ҳасан роҳатланиши турган гап.

Ориф Толиповга янада шиддатли ўйин насиб этган кўринади. Испания чемпионатида учинчи ва бешинчи ўринда бораётган “Хетафе” ва “Валенсия”. Мадрид четида жойлашган кичик Хетафе сенсациялар ўчоғида қолгани етмаганидек, бугун асосий рақибини ё ўзидан четлаштиради, ё...

Ўртадаги очколар фарқи бор йўғи иккитани ташкил этади – 39 ва 37. “Севилья” ҳам “Хетафе” каби 39 очко жамғарган. Валенсияликларни “Атлетико” таъқиб этаётганини ҳисобга олсак, 3-ўрин билан 9-ўрин масофаси жуда зичлашиб кетган. Бу зичлик ичидан кимдир пастга қулаши, кимдир юқорига яқинлашиб олиши мумкин. Шу боисдан олдинлари ҳеч қачон анонсга кирмаган “Хетафе” – “Валенсия” беллашуви муҳим босқичга кўтарилди.

Тундаги ”Верона” – “Ювентус” ўйинининг анонсини “йўқ тарих” билан учрашув шарҳловчиси Даврон Файзиев чиройли анонс қилиб ўтди.

Бу ўйин мен учун ҳам ўта муҳим. Чунки менга эртанги Милан дербиси бириктирилгани боис, Веронадаги баҳсдан недир сенсацион натижа кутяпман. Шунда “Интер” борини ташлашига мажбур бўлади (“Ювентус” уч очкони қўлга киритса ҳам, Контенинг мақсади ўзгариб қолмайди).

“Милан” учун рақибининг ўрни муҳим эмас. Айниқса, бу йил.

“Дерби” деган сўзнинг ўзи кифоя қилади. Аксига олиб, Златаннинг янги дўстлари айнан шундай ўйинларда шов-шув кўтаришса, мавсум нормал ўтгандек тасаввур уйғотишлари мумкин.
 
Хуллас, сериалнинг бугунги қисмини кузатмасдан туриб эртанги воқеаларни англаб қолиш қийин бўлади. Бирга кузатамиз. Бирортаси сизни зериктириб қўймайди, ишонаверинг!

Эртанги ўйинлар ҳақида эса, эртага...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 14:59, 08.02.2020.
Ўқилди: 4568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.