Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Сайёрамизнинг энг катта маош олувчи мураббийлари билан танишинг

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz айни дамда футбол оламида энг катта маош олаётган мураббийлар рўйхати билан таништириб ўтади.

 

Антонио Конте

Италиялик мураббий ўзининг маоши борасида узоқ музокаралар олиб бораганидан хабарингиз бўлмса керак. Қизиққон Антонионинг “Интер”даги ойлик маоши 1,38 миллион еврони ташкил этмоқда. Бу йилига 16,6 миллионга тенг. Ҳозирча, “Интер” “Скудетто” учун курашга жиддий киришган. Агар, мавсум финишига келиб, “Интер” “Ювентус”дан чемпионликни юлқиб олса, келаси мавсумда Конте билан тузилган шартнома қайта кўриб чиқишили мумкин.

 

Зайниддин Зидан

“Қироллик клуби” устозининг Мадридга қайтиши омадсиз кўриниш олгандек туюлаётган эди, бироқ ҳаммаси секин-аста ўз жойига тушиб бормоқда. Қайта қуришни амалга ошираётган Зиданнинг ойлик маоши 1,4 миллион еврога тенг. Франсиялик мураббийнинг йиллик даромади эса 16,8 миллиони ташкил этмоқда.

 

Юрген Клопп

Сўнгги мавсумлар давомида барчанинг эътибори ва меҳрини қозонган “Ливерпул” устози маоши борасида ҳам пешқадамлик қила олмайди. Немис мутахассисининг сўнгги йиллардаги зафарли юришларига қарамай, у сайёрамизнинг энг қиммат моашга ишалайдиган мураббийдан деярли 3 баробар камроқ даромад олмоқда. Бугунги кунда Клопп учун “Ливерпул” йилига 17,5 миллион евро тўламоқда. Бу ойига 1,46 миллионга тенг.

Жозе Моуриньо

“Тоттенҳем” “Беназир”ни кўндириш учун узоқ муддат ҳаракат қилишга мажбур бўлди. Клуб раҳбари Жозе ёрдамида “Тоттенҳем”нинг имиджини ҳам кўтариб олишни режалаштирган эди. Қайсидир маънода бунга ҳам эришга муваффақ бўлди. Бугунги кунда Жозенинг матбуот анжуманлари журналистлар билан лиқ тўла ҳоналарда ўтмоқда. Тўғри, жамоанинг натижалари кўнгилдагидек эмас, бироқ “Тоттенҳем”нинг аҳволи “Арсенал”никидан анча яхшироқ. Айни дамда “шпорлар” Жозенин ҳизматлари учун йилига 17,5 миллион евро тўлашмоқда. Агарда, “Тоттенҳем: мавсум сўнггида кучли тўртликдан жой олса, бу сумма яна каталишиши мумкин.

 

Пеп Гвардиола

Испаниялик мутахассис дунёнинг энг қиммат мураббийи саналади. Тўғри, унинг маошидан ҳам каттароқ мўёна олувчи мутахассис мавжуд, бироқ Пепнинг истакларини рўёбга чиқариш қўшимча бир неча ўн миллионга тушади. Масалан, у бир мавсумнинг ўзида иккита қиммат дарвозабон олиши, икки маротаба дунёнинг энг қиммат ҳимоячисини харид қилиши мумкин. Соддароқ қилиб айтганда “еркатой” мураббий. Бугунги кунга келиб унинг йилик маоши 23,3 миллион еврога тенг. “Шахарликлар” мураббий учун ойига 1,94 миллион тўлабгина қолмай, унинг жуда катта штабига ҳам катта моаш тўлаб келишмоқда. Шундай бўлсада, Пепнинг Англиядаги муваффақиятларини унутмаслик лозим. Айнан испаниялик мураббий ички биринчиликдаги барча совринларни қўлга киритган камёб мураббийлардан бири.

Диего Симионе

“Атлетико Мадрид” раҳбарлари клубдаги асосий юлдуз мураббий деб ҳисоблашади. Жамоадаги асосий футболчилар ҳам мураббий сингари катта маош олишмайди. Ёдингизда бўлса, Симионе ЕЧЛ финалида иккинчи маротаба енгилганида, клубда кетмоқчи бўлган эди. Пул тежаш борасида профессионал “матрасчилар” кам масалиқ билан шедевр таом тайёрлайдиган “ошпаз”ни қўйиб юборишни истамади ва уни энг катта маош олувчи мураббийга айлантиришга қарор қилишди. Дарҳақиқат, ер юзида бирорта мураббийнинг йиллик маоши 43 миллион еврога тенг эмас. Аргентиналик мураббийнинг ойлиги 3,6 миллионга тенг. Шунга қарамай, “Атлетико Мадрид”даги кескин кўтарилиш даври учун Симионе жуда катта ҳажмдаги ишни бажарди. Бу мавсумда ишлар юришмаётган бўлиши мумкин, бироқ ҳар қандай жамоада пасайиш кузатилиши табиий ҳол.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 15:23, 08.02.2020.
Ўқилди: 13135 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.