Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Суперлигада супер ўйинлар бўладими?

Баҳо:
+1 | -

Старт яқинлашмоқда. Яна озгина ва БООМ ! Суперлига ўйинлари бошланади.

Ўзбек футбол шинавандалари интиқиб кутаётган жорий мавсум баҳслари, қарама-қаршиликлари қанчалик интригага бой бўлади?  Бу борада  Суперлига жамоалари қай даражада фаоллик кўрсатишади?

Бугунги қуръа натижасида ҳосил бўлган жуфтликлар орасида шиддатни тақдим эта оладиганлари қайсилар? Ҳозирча, бу саволларга асосли жавоб бериб бўлмаса-да, жамоаларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда айрим мулоҳазаларни юритиш мумкин.

Дастлабки  турданоқ  “Пахтакор” – “Навбаҳор”, “Сурхон” – “Бунёдкор” жамоаларининг тўқнаш келиши шиддатли учрашувларнинг  дебочаси сифатида қайд этилиши мумкин. Қолаверса, жорий мавсумдан яна элитада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Муборакнинг “Машъал” ҳамда ўтган йили кучли учлик жамоаларига етарлича бошогъриқ бўлган Жиззахнинг “Сўғдиёна”си ўртасидаги беллашув ҳам диққат марказимизда бўлади. Аммо айрим жамоаларнинг уй майдонлари турли сабабларга кўра мусобақанинг дастлабки турларини қабул қила олмасликлари бироз кўнгилни хира қилади. Хусусан, “Бухоро” футбол клубининг майдон чими алмаштирилаётганлиги сабабли, жамоа ўз ўйинларини бошқа стадионда ўтказади. Албатта, ўйингоҳ ҳолатининг яхшиланиши келажакда жамоа манфаатига хизмат қилса-да, айни пайтда бухоролик ишқибозлар учун ноқулайликлар келтириб чиқаради.

Кубок ўйинларининг финали мезбонлиги ниҳоят,  пойтахтдан бошқа ҳудудга кўчгани эса албатта, футболимиз географиясида ўзига хос кенгайишни келтириб чиқаради. Қуръа учун танланган учта шаҳар ҳам жуда муносиб тарзда  номинатсияга қўйилган. Наманган, Жиззах, Қарши. Дарҳақиқат, ушбу учта шаҳар ўтган мавсумда футбол билан яшади, водий вилоятининг қуръа натижасида танланиши ҳар томонлама адолатли бўлганлигини айта оламиз.

Қуръа жараёнида маълум бўлдики, жорий йилда ҳам Суперлига баҳсларига “Cоcа Cола” компанияси бош ҳомий сифатида ҳамкор бўларкан. Умид қиламизки, мавсум арафасида яна қатор ташкилотлар ўз ҳомийликларини таклиф қиладилар, жамоаларимиз ҳам маркетинг тизимини мукаммал тарзда ёълга қўйишади ва ундан самарали фойдаланишади. Зеро, рақобатбардош жамоаларнинг сони янада ортса, клубларнинг молиявий ҳолати яхшиланса, энг асосийси, боқимандаликдан ва ҳокимиятларнинг тасарруфидан чиқиб кетишса, “бир-икки йиллик” жамоалар ўз-ўзидан барқарор клубларга айланармиди? Тўғри, бу ҳозирнинг ўзида амалга ошиши қийин, аммо қийин нарсани осонлаштирса бўлади. Осонлаштиришга эса шаффофлик билан эришиш мумкин. Мақсадимиз, шаффофлик футболимизнинг мудом ҳилпираб турувчи ялови бўлсин !

Эркин Содиқов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:58, 09.02.2020.
Ўқилди: 6522 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.