АПЛда мағлубиятсиз чемпионлик учун одимлаётган “Ливерпуль” жамоаси бош мураббийи клубнинг собиқ футболчиси Питер Крауч билан “BT Sport” nashri uchun кичик суҳбат уюштирди.
- Бу ерга қайтиш мен учун доиммо ёқимли. Сўнгги бор бу хонага кирганимда мени Рафа( Рафа Бенитез) кутиб олган эди. Бу ерда ҳаммаси ўзгариб кетибди. Сизнинг ғалабали сериянгиз барчани лол қолдирмоқда. “Энфилд” чинакам қалъага айланиб бормоқда. Айтингчи, доимий ғалабалар учун футболчиларни жанговарлик руҳини қандай сақлаб турибсиз?
- Очиғини айтадиган бўлсам, ўзим ҳам тушунмаябман. Бу ерда ўзим ўйлаб топган ва йигитларга кўрсатган маҳсус режанинг ўзи йўқ. Бизга машғулотлар, футболчиларнинг дўстона алоқаси, ички муҳит ва стадиондаги муҳит ёрдам бермоқда. Агар сиз ҳам шу омилларни бир ерга жамласангиз, ажойиб жамоага эга бўласиз.
- Айни дамда жамоада ҳотиржамлик ҳукумронлик қилаётгандек. Сиз АПЛда 3 мавсум ғолиб чиқишни уддалай олмаганингиз учун босимни ҳис қилганмисиз?
- Йўқ. Ҳеч қачон босимни ҳис этмаганман. Чемпионликни қўлга киритадиган даврларимиз келишини билар эдик. Очиғи аввал бошидан буни англаб турган эдик. Биз шартнома тузган барча футболчиларнингкелажакда чемпион бўлишимизга иймони комил эди. Биз жамоада мухлисларнинг орзуларини рўёбга чиқариш учун инсонлармиз. Биздан аввалроқ бир нечта буюк футболчи ва мураббийлар чемпионлик учун ҳаркат қилишган, бироқ бу ишни уддалай олишмаган. Шунга қарамай, улар афсона бўлиб қолишди. Ҳар бир инсон чемпион бўлишни истайди. Улар ҳам ҳаракат қилишган, бироқ натижа бўлмаган. Шунг қарамай, “Ливерпуль” мухлислари қилинган меҳнатни доиммо юқори баҳолаб келишган.
- Мен ҳам бир пайтлари “Ливерпуль” учун кетма-кет 18 та ўйинда гол уришни уддалай олмаганман. Ўшанда мени мухлислар ўлдириб қўйишга ҳам тайёрдек туйғуни ҳис этган эдим. Омадсизликларимга қарамай, клуб менга ишонди ва жамоада сақлаб қолди.
- Тўғриси, менинг жамоамда бўлганингда, сенга 18 та ўйинда гол киритмасликка имкон қолдирмаган бўлар эдим.
- Ўйлашимча, сиз аллақачон “Ливерпуль” афсоналаридан бирига айланиб бўлдингиз. Шундай бўлсада, АПЛдаги чемпионлик сизни янги даражага кўтарилишингизга сабаб бўлади?!
- Нима дейишга ҳам ҳайронман. Мен ғалаба қозонганимизда хурсанд бўлмайман. Фақат енгил тортганимни чуқур ҳис этаман холос. Мени мақташганларида ғалати бўлиб кетаман.
- Совринларингизни қаерда сақлайсиз?
- Совринларни салқашнинг энг яхши услуби - уларни уйда худди китоблар сингри тахлаб қўйиш. Бу менга ўзгача завқ бағишлайди. Шу йўсинда улардан қандайдир наф чиқариш мумкин. Аслида уларни қўлга киритишингиз билан совринлар ўз кучини йўқотади.
- Бугунги кундаги “Ливерпуль” сиз бошқарган жамоалар ичидаги энг кучлиси деб ҳисоблайсизми?
- Менга ўзим ишлаган жамоаларни солиштириш умуман ёқмайди. Сабаби, уларнинг барчасини жуда яхши кўранман. Жамоаларимнинг барчаси ўсиш борасида жуда катта қадам ташлашга муваффақ бўлгани қувонарли. Шу жумладан футболчиларда ҳам кескин ўсиш кузатилгани рост. Масалан Мане ҳозир умуман бошқа футболчи. Тренд ва Робертсон ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин.
Бугун кўз олдингизда гавдаланаётган “Ливерпуль” узоқ муддат олиб борилган катта ҳажмдаги меҳнатнинг самараси. Соддароқ қилиб айтганда, бугунги футболчиларнинг барчасида керакли тажриба бор эди. Эндиликда улар, бу тажрибадан мукаммал тарзда ўсиш ва майдонда ўзларини янада яхши ҳис этиш учун фойдаланишмоқда.