Кириш Регистрация
31/05 19:00 Сурхон 1-0 Сўғдиёна
31/05 19:30 ОКМК 1-0 Металлург
02/06 00:00 Боруссия Д - Реал Мадрид
02/06 21:00 Аталанта - Фиорентина

Конте: «Бу кеча «Интер» учун муҳим эди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Италиянинг «Интер» клуби бош мураббийи Антонио Конте «Милан» клуби устидан қозонилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу кеча «Интер» учун жуда муҳим бўлди. Биринчи бўлимдан кейин бизда жорий мавсумнинг энг катта муаммоси бўлди. Муваффақиятсизликка жуда яқин эдик. Аммо, кейинроқ мувозанатни қайтариб олдик. Буларнинг барчаси футболчиларнинг меҳнати.

Танаффус пайтида кўп гапиришимга ҳожат йўқ эди. Ўйлайманки, қийин вазиятда ҳар бир футболчи ўз вазифасини билиб қилиши керак ва маъсулиятни ўз зиммасига олиши шарт. Биринчи бўлимдаги 0:2 ҳисобидан кейин менинг бўйнимда катта жавобгарлик турганди. Лекин биз қийин вазиятдан чиқиш учун ўйинни бошидан охиригача бирга бўлдик. Биз бу  оқшомни унутмаслигимиз керак, чунки бу оқшом кейинчалик бизнинг бирлашишимизга ва қийинчиликдан чиқиб кетишимизга ёрдам беради», - деди Конте Sky Sport Italia порталига.

Киритилди: 11:29, 10.02.2020.
Ўқилди: 2950 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.