Англиянинг “Борнмут” клуби Джошуа Кинг “қизил иблислар” сафига ўтиши амалга ошмагани ҳақида гапириб берди.
Қишки трансфер ойнасининг сўнгги кунида “МЮ” ҳужумчи излади ва Джошуа Кинг билан музокара олиб борди. Лекин ушбу битим амалга ошмай қолди.
"Қанчалик яқин бўлганини билмаймиз. Бу битим амалга ошишига ишонгандим. Лекин нима учун “Манчестер Юнайтед" клубига ўтмаганимни билмайман.
"Мен“Борнмут” клуби футболчисиман, мени бу ерда барчаси қониқтирмоқда. Алдашдан фойда йўқ – “МЮ”да ўйнаш мен учун орзу эди. Аммо бу амалга ошмади. Мен “Борнмут” сафида эканман клуб учун боримни бериб ўйнайман. Эдди Хау мен билан бўлган вазиятда ўзини ажойиб тутди. Мен буни ҳурмат қиламан", —Джошуа Кингнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Айтилишича, “Борнмут” Кинг учун “Манчестер Юнайтед”дан 50 миллион фунт талаб қилган.