Tuttosport нашрининг хабарига кўра, “Ювентус” бош мураббийи Маурицио Сарри жамоадан кетмайди.
Манбанинг хабарига кўра, бугунги клуб раҳбарияти билан ўтказилган учрашувда раҳбарият Саррини тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Бироқ туринликлар президенти Сарридан барча мусобақаларда максимал натижа қайд этишини сўраган.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги омадсиз натижалар туфайли Саррининг истеъфога чиқиши тўғрисида хабарлар тарқалган эди.