Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

АПЛда инқирозми?!

Баҳо:
+ | -

Чемпионлик титули учун кўзи либосининг ранги каби қип-қизил қонга тўлган “Ливерпуль” яқин таъқибчисини 22 очкога ортда қолдираётгани боис АПЛ сайёрасининг тортиш кучи пасайгандек туюлмоқда. Яъни, ҳали биз баҳорга етмасданоқ бош соврин соҳиби номини биламиз, гўё! Баҳслашиш ноўрин мавзу! Клопп жамоаси ҳақиқатда тенгсиз! Аммо, бу дунёдаги энг томошабоп лиганинг умумий мавқеига қандай таъсир ўтказмоқда?! Телетрансляциялар ҳажми салбийлашмаяптими? Умуман, масалан нейтрал бир мухлиснинг АПЛни кузатишга иштиёқи пасайдими?

Билмадим! Менинг наздимда, Англия чемпионати сўнгги 10-15 мавсум ичида жамғарган заҳираси билан ўз аудиториясини паст темпларда ҳам яна 10-15 мавсум ушлаб тура оладигандек туюлади. Гап бу ерда якка етакчининг ажраб қолиши-ю, интригаларнинг камайиб кетишида эмас. Гап АПЛ атрофидаги маркетинг, PR-медиа ва трансляция ишларининг энг олий даражада йўлга қўйилганидадир.

Қисқа муддатли шарҳловчилик ва ўрта муддатли мухлислик тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкин-ки, АПЛ трансляциялари каби кўрувчига мазмунли информация бера оладиган бошқа лига йўқ! Деярли ҳаммаси кўзда тутилган. Бундан ташқари ўйин олди ва ўйиндан сўнгги маҳсулотлар сифати бўйича ҳам инглизларнинг олдига тушадигани йўқ. APL World, Premier league preview magazine каби дастурлар Футбол ТВ томонидан ҳам мунтазам тақдим этиб келинади.

Қисқа қилиб айтганда, АПЛ нафақат жуда қимматбаҳо ва ўта хуштаъм маҳсулот, балки, айни вақтда ўта кўркам ва элегант усулда қадоқланган маҳсулотдир! Нима ҳам дейиш мумкин?! Бу даромадни тўғри тақсимлаш натижасидир. Қачонлардир “А” серия “кичик мундиал” деб номланар ва миллионлар диққати марказида эди. Кейин чемпионат инқирозга юз тутгач қадоқнинг сифатсизлиги бирламчи маҳсулотнинг яроқлилик муддатига салбий таъсир ўтказди. Туманли албионда эса инқироз даврлари учун ҳам режалар мавжуд!

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/o_tolipov
Киритилди: 09:53, 13.02.2020.
Ўқилди: 4091 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3660]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2803]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2605]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2275]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1961]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1903]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1623]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1521]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1479]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик