Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Агуеро мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити” жамоасининг сўнгги 10 йилликдаги энг яхши футболчиларидан бири Серҳио Агуеро клуб расмий сайти учун қизиқарли интервю берди. Ушбу интервюда футболчи клуб сайтига мухлислари томонидан келиб тушган саволларга жавоб бериб ўтди.

 

- Байрамлар чоғида қаерда бўлишни истайсан?

- ОчиғИ, биз доиммо байрамларни Багам оролларида кутиб олишга ҳаракат қиламиз.

- “Манчестер Сити”даги фаолиятингни бир сўз билан таърифла

- Бу жуда қийин. Бор йўги бир сўз билан буни таърифлашнинг иложи йўқ. Шундай бўлсада, бунга уриниб кўраман. Мен учун “шахарликлар” сафидаги фаолиятим бахт олиб келди. Мен Бахт сўзини танлайман.

- Жароҳатдан фориғ бўлиш билан ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш қанчалар ёқимли?

- Очиғи ойнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилиш доимо ёқимли ҳолат. Бу совринни яна бир бор қўлга киритганимдан жуда бахтлиман. Айниқса, жароҳатдан сўнг қўлга киритилган соврин икки хисса ёқимли. Январ мен учун яхши ой бўлди.

- Сен футболч бўлишни истайдиган футболчларга қандай маслаҳат берган бўлардинг?

- Биринчи навбатда бирорта машғулотларни ўтказиб юбормаслик керак. Шунингдек, ўйинлар ва турли машқлардан лаззат олишни ўрганиш керак. Бу мен беришим мумкин бўлган ягона ва энг муҳим маслаҳат. Агар профессионал даражада ўйнашни истасангиз, машғулотлар чоғида тўлиқ куч ва эътибор билан ҳаракат қилиш керак.

-Мухлисларнинг билан ҳеч ёқимсиз ҳолат кузатилганми?

- Очиғи, кўчадаги “аҳмоқ”ларнинг барчасидан узоқроқ юришга ҳаракат қиламан. Шунинг учун ҳеч қандай ёқимсиз ҳолатга тушиб қолмаган бўлсам керак.

Шундай бўлсада, мухлисалрим мени кўришлари билан шок ҳолатига тушиб қолишини ҳуш кўрмайман. Улар мен билан учрашганида сокин ва ёқимли суҳбат қуришларини истайман. Менга суратга тушишдан кўра, улар билан икки оғиз сўзлашиш кўпроқ ёқади.

- Диетада бўлмаган чоғингда нима истеъмол қилишни ҳуш кўрсан?

- Гўштни жуда яхши кўраман. Шундай бўлсада, бу маҳсулотни иложи борича камроқ истеъмол қилишга урунаман. Агар диетада бўлмасам, албатта бизнинг уйимизда оқсилларга бой таъом қилинади.

- Жамоадаги энг қувноқ футболчи ким?

- Клубда бир нечта қувноқ йигитлар бор. Шуга қарамай, мен Кайл Уокер ва Жон Стоунсларни алоҳида қайд этган бўлар эдим.

- Агар футболчи бўлмаганинда, қайси касбни танлаган бўлар эдинг?

Бу саволга ҳеч қачон жавоб изламаган эканман. Қасйи касбни танашлашим номаълум бўлсада, ўз ишимга жуда талабчан шахс бўлишим аниқ эди.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 19:55, 14.02.2020.
Ўқилди: 2965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.