Англия чемпионатининг 26-тури доирасида Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган (айниқса, "Ман. Сити" ЕЧЛнинг кейинги мавсумида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан сўнг) "Вулверхэмптон" ва "Лестер" клублари ўзаро тўқнаш келишди.
Биринчи бўлим давомида тўп назорати "тулкилар" томонида бўлган бўлса, мезбонлар ишонч билан ҳимояланишди. Қанотлар уюштирилган ҳужумлар эса самара бермади. Танаффусга чиқиб кетиш олдидан "бўрилар" ҳисобни очишган эди, аммо VAR туфайли у бекор қилинди.
Иккинчи бўлим бошида ҳам ўйиннинг суръати ўзгармади. Аммо тайм ўртасида Траоренинг майдонга туширилиши оқибатида устунлик «Вулверхэмптон» томонига ўтди. Боз устига, 76-дақиқада "Лестер" ярим ҳимоячиси Чоудури майдондан четлатилди. Натижада Брендан Роджерс шогирдлари сўнгги дақиқаларда дурангни сақлаб қолишга ҳаракат қилишди.
Натижада бу ўйинда ҳар иккала жамоа 2 очкодан йўқотишди.
Англия чемпионати, 26-тур
Вулверхэмптон – Лестер 0:0 (0:0, 0:0)
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Боли, Коуди, Саисс, Доэрти, Дендонкер, Рубен Невеш (Моутинью, 81), Кастро, Нету (Траоре, 64), Диогу Жота (Поденсе, 78), Хименес.
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Сеюнджю, Чилуэлл, Чоудури, Перес (Олбрайтон, 68), Тилеманс (Прат, 75), Мэддисон, Барнс (Морган, 90), Варди.
Огоҳлантиришлар: Мэддисон (36), Рубен Невеш (45), Чоудури (51), Дендонкер (55), Чилуэлл (88).
Четлатиш: Чоудури (76).