Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Хайрулла Ҳамидов: Анонсга эҳтиёж сезмайдиган ўйин

Баҳо:
+ | -

Баъзи ўйинлар бўлади, анонс қилиш керак, тушунтириш керак учрашув даражасини. Аммо бир ўйинлар бўладики, унда иштирок этадиган жамоалар номини айтиб қўйиш кифоя қилади. Дейлик, тунда Римда “Лацио” “Интер”ни қабул қилади, деб.

Турнир жадвалида “Интер”нинг пешқадамлик қилаётгани ҳам, Рим клубининг учинчи ўринда бораётгани ва енгган тақдирда скудетто учун ростакамига даъвогарга айланишини гапириш ҳам зарурати йўқ. Клубларнинг ўзи анонс сифатини ошириб беради.

Шундай бўлса ҳам, тунда соат 00:45да бўладиган суперучрашув ҳақида айрим маълумотларни бериб кетсам, а?!

Ўзи А Серияда кучли тўртликда бораётган клубларга қарасак, бир ўхшашликни кўрамиз. Барчасида маҳаллий мураббийлар устозлик қилишмоқда. Италия чемпионати брендини италиялик мутахассислар белгилаб беришаётгани ёқимли барибир. Яна зўр томони шуки, тўрт мураббий умуман бир-бирига ўхшамайди.

Бири тўп назорати билан “саррибол”ни хуш кўрса, бирисига прессинг орқали вазиятидан максимум фойдаланиш ёқади. Яна бири италянча футболнинг намунасини кўрсатиб чуқур ҳимоядан ҳужумга зўр ўтса, тўртинчиси Бергамо кўчаларини ҳужум қилавериб чангитиб юборди.
Қачон кўргандик шунақа А серияни?!

Бугунги чекимга тушган ўйинда ҳимоя чизиғида ва дарвозада муаммолар бўлиши мумкин (Паделли “Интер” мухлисларининг асабланишига сабаб бўляпти), лекин олдинги чизиқда барчаси ҳавас қилгули даражада. Индзаги жамоасида голеадор ҳужумчи бор, кучли бешликдаги тўпурарлар пойгасини бошқараётган Иммобиле. У шунингдек, ўз уйида энг кўп гол урган йигит – 15та гол. Миланликлар сафида Лукаку бор, меҳмонда энг кўп гол урган – 12 гол. Униси ҳам, буниси ҳам натижасини яхшилаши мумкин бугун.
 
Нидерландиялик Стефан де Врейга осон бўлмайди бу кеча. Римлик тиффози “Лацио”дан “Интер”га хунук тарзда ўтиб кетган ҳимоячини “илиққина” кутиб олса керак. Бастони ҳамда Лаутаронинг дисквалификация муддати тугаб, бугун сафга қайтишлари ўйин даражасини янада оширади.

Охирги маълумот: Роналду “Брешия” билан бўладиган ўйинни ўтказиб юборади ва агар “Юве” салбий натижа қайд этса, тасаввур қилаверинг, Римдаги баҳснинг мавқеи қайси планкаларни йиртиб юбориши мумкин?! Майли, Турин клуби енгаверсин, бизнинг ўйин даражасига барибир соя ташлолмайди.

00:45да Жанлука Роккининг ҳуштаги чалинишини кутиб қоламиз бўлмаса. Кўришгунча!

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 19:36, 16.02.2020.
Ўқилди: 4211 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7007]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3358]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2977]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2411]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2387]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2034]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1964]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1938]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1933]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1889]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.