Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Ориф Толиповдан анонс: Барқарор «МЮ» асаббузар «Брюгге»га қарши

Баҳо:
+ | -

АЗ, “Астана” ва “Партизан” ва бугунги “Брюгге”. Буларнинг барчаси “Манчестер Юнайтед”нинг даражаси эмас, бироқ воқейлигидир.

Аслида Сэрдан сўнг ўзини тиклашга уринаётган "МЮ"да бугун ҳолат стабил! Клуб Фергюсондан сўнг илк бор бир ўйинда 6 та гол урди (“Транмер Роверс” 0:6). Бундан ташқари сўнгги ўйинлар орасида “Манчестер Сити” ва “Челси” устидан қозонилган (0:1, 0:2) ғалабалар бор.

Умуман эса Европа лигаси жорий плей-оффида “Интер”, “Арсенал”, “Аякс”, “Рома” ва “Порту” каби клублар ҳаракат қилар экан, "МЮ" кўзини юмиб бу турнирни ЧЛга тенглаши мумкин. Қолганлар ҳам шундай тутишади ўзларини, менимча. Бундан ташқари Сульшер захира аэродромига муҳтож. Яъни, АПЛда гарчи "МС" атрофидаги машмашалардан сўнг 5-ўрин ҳам ЧЛ йўлланмасини тақдим этиши ойдинлашиб қолган бўлсада, вазиятдан фойданмоқчи бўлган клублар ҳам етарли. Бундай вазиятда ЕЛ бош соврини зарар қилмайди клубга. Қўшимчасига, яқин ўтмишда қизиллар буни уддалашган.

Муаммолар ҳам йўқ эмас. Рэшфорд узоқ муддатга сафдан чиққани маълум, Погбанинг дарсда қатнашмаслик учун баҳона излаётган боладан фарқи қолмади. Ҳимоядаги хатолар ҳам минималлашмади ҳали.

Энди, “Брюгге” жамоасига тўхталсак. Бельгияликлар мавсумни тепа қаватда бошлашганди. Улар ЧЛ гуруҳ босқичида “Реал” ва "ПСЖ"нинг асабини синовдан ўтказиб улгуришган. Ички чемпионатда якка етакчи бўлиб олган Филипп Клеман шогирдлари "МЮ"га қарши заррача босимсиз ўйин ўтказишлари мумкин.

"МЮ" мухлисларига-ку алоҳида айтиш шарт эмас! Улар бугунги ўйинни ўтказиб юборишмаса керак. Нейтрал мухлисларни ҳам ўйинни кўришга чақираман-ки, саволлари кўп тўқнашув айнан шунисига ўхшамоқда!

Футбол ТВ
22:55

Ориф Толипов.

Манба: https://t.me/o_tolipov
Киритилди: 21:28, 20.02.2020.
Ўқилди: 3392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.