Англиянинг “МЮ” клуби бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Европа Лигаси 1/16 финал дастлабки учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Тўп жуда мураккаб эди. Биз жуда яхши ташкил топилган клубга қарши ўйнадик. Ҳа, ўйин қийин шароитда ўтди. Кимдир бу ўйинни ҳаётидаги энг яхши ўйин бўлди деб айтиши даргумон. Майдон ҳолати ва тўп ўйинни қийинлаштирди. Сиз буни исталган футболчидан сўрашингиз мумкин.
Тўп? Бу тўп Англия чемпионатидаги тўпдан тубдан фарқ қиларкан ва у тўпда ўйнаш қийин. Агар ишонмасангиз буни ўзингиз синаб кўришингиз мумкин. У жуда енгил. Шароит икки клуб учун ҳам бир хиллигини тушунаман, лекин шамол ва ёмғир бу курашга таъсир қилди", - Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.