Кириш Регистрация

“Машъал”ни суперлигада ким бошқаради?

Баҳо:
+ | -

Суперлига дебютанти “Машъал” жамоамиз раҳбарияти жамоани суперлигада бошқарадиган мураббийни эълон қилди. Футболчилик фаолиятида жамоанинг ҳимоя қўрғонида ҳаракат қилган ва олти йилдан буён жамоа директори бўлиб келган Дилявер Ваниев “Машъал”нинг тарихидаги 17мураббийси бўлди.

Фаолияти давомида “Янгиер”да бошлаган ҳимоячи «Зарафшон», «Навбаҳор» ва «Машъал» жамоаларида бир мавсум тўп тепкан 3 рақам эгаси, 2005 йилдан бери Муборакда. Орада бир мавсум «Андижон» либосини кийди. Ҳатто клуб 1 лигага тушиб кетган йили ҳам Ваниев жамоасига содиқ қолган эди.

1975 йилда таваллуд топган футболчи роппа-роса 39 ёшигача футбол ўйнади. Доимий равишда ўз савиясини бир хил тарзда ушлаб тура олган Ваниев ўз жамоасининг росмана афсонасига айлана олди.

Д. Ваниевга яқиндан Ботир Қораев ва Отабек Нарзуллаев ёрдам беришади.

Дилшод Сафаров тайёрлади.

Манба: nnews.uz
Киритилди: 11:32, 22.02.2020.
Ўқилди: 3555 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7095]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3450]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3233]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3022]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2166]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2143]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2058]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1993]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1977]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик