Хитой терма жамоаси бош мураббийи Космин Оларойнинг сўзларига қараганда, мадриднинг “Реал” клуби футболчиси Гарет Бэйл ўтган йили ёзда Хитойнинг «Цзянсу Сунинг» клубига ўтишга жуда яқин келганди.
«У Хитойга кетишга жуда яқин келганди. Хитой клуби футболчининг агенти билан келишувга эришган эди, унинг агенти айнан Хитойда эди. Биз ўшанда “Реал” клуби билан келишиб улгургандик. Ўша пайтда “Реал” бир қатор ўртоқлик учрашувларни ўтказганди ва шундай кейин “Реал” негадир Бэйлни сотишни лозим топмай қўйди.
Аввалига улар футболчи қўйиб юборишларини, биз Бэйлнинг фақатгина маошини тўлашимизни айтишди. Кейин эса унинг трансфери учун ҳам пул тўлаш керак эканлигини билдиришди. Бэйлнинг трансфер тўлови ҳам, маоши ҳам бизнинг бюджетдан биров кўпроқ эди, шу боис биз бошқа футболчи излагандик. Аммо, бу битим ҳақида кечқурун маслаҳатлашишган ва эрталабгача фикрларини ўзгартиришган. Буларнинг барчасини биз эмас, «Реал» амалга оширганди»-деди Оларой.