Роналду 2020-йилни қандай бошлаганини кўриб турибмиз. Олтинчи “Олтин тўп” учун ҳаракат аллақачон бошланган. Месси ҳам давом этмоқда. (Эйбар билан ўйинни кўраётгандирсиз). Яъни, биз ҳали ҳам ўша ЭРАдамиз, демоқчиман.
Ҳозир “А” серияда вазият айни Роналду боп! “Ювентус”нинг 8 мавсумлик гегемониясига “Лацио” ва “Интер” чек қўймоқчи. Бундай вақтда Сарри жамоасини Роналду олдинга бошламаса ким бошлайди?!. 35 ёшли футболчининг ўзи ҳам буни тушуниб турибди. У фаолиятини АҚШ ёки Хитойда якунлайдиган юлдузлар сирасига киради, деб ўйламайман. Роналду ҳар доим ҳаммаси учун курашиб ўрганган. Скудетто, ЧЛ бош соврини ва Европа чемпионлиги ҳимояси учун кураш кутиб турибди олдинда уни. Зўр чақирув! Шундай эмасми?!
Бугунги, рақиб СПАЛ. Ҳаммаси жойида бўлса аргентиналик даҳо ташлаган кунлик чақирувга ҳам жавоб бериш мумкин. Ахир Роналду 20-ўринда келаётган рақиб дарвозасини биринчи даврада ҳам ишғол этган. Аввалги турда кузатилган ҳордиқ ҳам ҳам айни фойда бўлди. Оила билан ўтказилган вақт португалга қўшимча куч бўлади. Буёғини бирга кўрамиз.
Соат 22:00, Футбол ТВ/ “СПАЛ” – “Ювентус”
Ярим тунда эса Ибраҳимович деб аталмиш десерт бор!
Соат 00:45, УзРепорт ТВ/ “Фиорентина” – “Милан”