Италия чемпионатининг 25-туридан ўрин олган СПАЛ ҳамда «Ювентус» ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда «кекса синьоралар» 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабага эришди.
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи СПАЛга қарши ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди.
Бу уэлслик футболчининг барча мусобақалардаги туринликлар сафидаги 3-голи бўлди. Сўнгги бор Рэмзи 2019 йилда гол уришга эришган эди.