Ҳозирда ижара асосида "Интер"да тўп сураётган Алексис Санчес ижара муддати тугагач "Манчестер Юнайтед"га қайтади.
"TMW" нашрига кўра, "Интер" раҳбарияти 31 ёшли футболчини ижара муддати тугагач сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмайди. Яъни чилилик ҳужумчи Милан клубига керак эмас.
Жорий мавсумда Алексис "Интер" сафида 8 та ўйинда майдонга тушди. Битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.