Эль класико даҳшатли ўтадиган бўлди. Бу ҳужум билан "Реал"га қийиндек, бу ҳимоя билан "Барса"га қийиндек... наздимда..
Месси тўрт голсиз ўйинни тўртта гол билан бузди. Эл класикода ҳам тўртта ўйинни голсиз ўтказибди. Кимдир шу фактни унга айтиб қўймасин-да:)
Зўр томони, ҳозирда иккисида икки хил кайфият ҳукмронлик қилса-да, 1 март кунги баҳсни ўйлайдиган аҳволда эмаслар. Сетьенни Неаполь сафари, Зиданни Манчестер ташрифи ўйлантирмоқда: "Қанақа Класико? Кейин бош қотирамиз..."
Эль класикога "Барселона" бир кун зиёдроқ дам олган ҳолда боради. ЕЧЛ ўйинига камроқ тараддуд кўради, албатта.
Икки енгил ўтиши кутилган, аммо оғир ўйинларга айланган кечалардан сўнг "Реал" чинакамига икки оғир ўйинга мезбонлик қилади. Иккисида ҳам ғалаба учун сафланишга мажбур. Зидан ўзига ўзи қилди.
Класико вакилларининг кайфиятини эса кўпроқ кечаги ўйинлар эмас, кейинги ҳафтадаги ЕЧЛ ўйинларини белгилаб бериши қизиқ.
Турнир жадвалидаги ҳолат ҳам олдинги мавсумлардагидек ўта фарқли эмас. Анчадан бери бунақа интригали ўйин кузатилмаганди.
Хуллас, кутамиз ва икки мураббий сингари: "Қанақа класико, аввал Неаполь ва Мадрид кечасини ўтказиб олайлик..." деймиз.