Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи ўйинини ўтказиш учун Неапол шаҳрига етиб келган «Барселона» делегациясининг барча аъзолари ҳарорати ўлчанди.
Сўнгги кунларда Италияда коноравируснинг тарқалиши муносабати билан "кўк-анорранглилар" шифокорлар штаби шундай чора кўришга мажбур бўлишди. Хусусан, маҳаллий матбуотда тарқалган хабарга кўра, Неаполда икки киши коронавирусга чалингани борасида шубҳа остига олинган.
«Наполи» – «Барселона» ўйини 25 февраль, сешанба куни Тошкент вақти билан тунги соат 01:00да бошланади.