"Ювентус" ҳужумчиси Гонсало Игуаин жароҳатидан сўнг умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтди, шу сабабли у СПАЛга қарши сўнгги учрашувни ўтказиб юборди.
Турин клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, ҳозирда аргентиналик ҳужумчи ЕЧЛ доирасида "Лион"га қарши, шунингдек "А" Серияда "Интер" билан бўладиган учрашувларга фаол тайёргарлик кўрмоқда.