Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Қаҳрамон Асланов мақоласи: «Реал»га қарши ўйинда бутунлай бошқача «Манчестер Сити»ни кўрамиз

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Сити”нинг “Реал”га қарши ўйинлардаги имконияти ҳақида гап кетганда, АПЛ даги вазиятдан келиб чиқишни маслаҳат бермаган бўлардим.

Ҳа, у ерда Пеп Гвардиола шогирдлари беқарор, ҳа, “Ливерпуль” билан орадаги фарқ 22 очкони ташкил қилмоқда – бир қараганда бу фарқ жамоалар ўртасидаги даражани ҳам белгилаб берадигандек. Агар “ПСЖ” ва ундан 22 очко ортда бораётган таъқибчи ҳақида гап кетганида, бу тўғри, лекин “Манчестер Сити” барибир “Ливерпуль” билан бир даражадаги ва Европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиб қолаверади.

Тасаввур қилинг, сиз “Манчестер Сити”сиз. “Ливерпуль”га ета олмайсиз, ҳамма ўйинни ютган тақдирингизда ҳам, “Ливерпуль” ҳам худди шундай қилади. Пастга ҳам тушиб кетмайсиз, таъқибчиларингиз сиздан бадтар беқарор. Хўш, бундай вазиятда, бор имкониятни ишга солиб, ғалабали сериялар амалга ошириш мумкинми?

Тўғри, “Сити” профессионал клуб, футболчилар ҳам ҳар ўйинда ғалаба учун майдонга тушишади, мухлислар учун ўйнашади, қўшиламан. Лекин биласизми, ҳамма ўйинни ютиш учун бу етарли эмас. Ҳар ўйинга бор кучни ташлаш учун барибир турнир мотивацияси ҳам жуда зарур бўлади.

Айта оласизми, агар ҳозир ҳаммаси нолдан бошлаб, “Сити” ва “Ливеруль” чемпионлик учун курашга киришишса, яна Клопп осонлик билан ўзиб кета оладими? Йўқ, албатта, таркиб, ўйин, имконият, умуман ҳамма масалаларда “Манчестер Сити” “Ливерпуль”дан ҳозир кўриниб турган даражада кучсиз эмас. Айрим жиҳатларда устун ҳам, ишонаверинг.

Айтмоқчиманки, “Реал”га қарши “Ливерпуль”дан 22 очко ортда бораётган беқарор “Манчестер Сити” эмас, ғолиблик учун асосий даъвогар бўлган, ҳар жиҳатдан Европанинг энг зўрларидан бири бўлган “Манчестер Сити” ўйнайди.

Чунки бу ерда ҳаммаси нолдан бошланмоқда.

Қаҳрамон АСЛАНОВ.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 11:32, 26.02.2020.
Ўқилди: 5084 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7145]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5176]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3134]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2902]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2876]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2159]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2126]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1436]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1316]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1185]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик