Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Футболни соғинган олмалиқлик мухлислар диққатига!

Баҳо:
+ | -

АГМК жамоаси янги 2020 йилги футбол мавсумига жиддий тайёргарлик олиб борди ва илк расмий баҳсни бошлаш учун шай ҳолатда.

29 февраль куни Суперлига 1-тур доирасидаги "Металлург"га қарши мавсумнинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади. Шу муносабат билан АГМК — "Металлург" учрашуви олдидан стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларга концерт дастури тақдим этилади. Учрашув олдидан ташкил қилинадиган концерт дастурининг меҳмони ажойиб хонанда, эстрада юлдузи — Баҳром Назаров бўлади. Шунингдек, "Металлург" маданият саройи бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг дастури туҳфа этилади.

АГМК - "Металлург" учрашуви соат 16:45да старт олса, ўйиндан 1,5 соат аввал, аниқроғи 15:00дан бошлаб концерт дастури бошланади.

Барча олмалиқлик футбол ишқибозларини 29 февраль куни ОКМК спорт мажмуасига таклиф қиламиз ва ажойиб концерт дастурини томоша қилиб, сўнгра ўз суюкли жамоаларини қўллаб-қувватлаб, янги мавсумни ғалаба билан бошлашга ўз ҳиссаларини қўшишга чорлаб қоламиз!

Унутманг, АГМК жамоаси Олмалиқ шаҳри шарафини ҳимоя қилиш билан биргаликда Сиз азиз футбол ишқибозларига ғалаба тақдим этган ҳолда аъло кайфият улашишга ҳаракат қилади!

Янги мавсумда янги марралар сари йўлга чиқаётган севимли жамоангиз АГМКга чинақам ҳамроҳ бўлинг! АГМК мухлислар олқишидан қувватланади!

Маълумот учун, учрашув чипталари стадион кассаларида сотилмоқда. Чипта нархи 10000 сўм, кичик ёшдаги болалар учун эса 5000 сўм этиб белгиланган.

Суперлига, 1-тур.
29 февраль, шанба.
АГМК - "Металлург" (16:45)
Олмалиқ шаҳри, ОКМК спорт мажмуаси.
Концерт дастури бошланиш вақти: 15:00

Манба: www.fc-agmk.uz
Киритилди: 17:15, 27.02.2020.
Ўқилди: 2424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3207]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2219]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1900]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1886]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1840]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1751]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1747]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1741]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1607]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1532]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик