Кириш Регистрация
24/04 00:30 Реал Овьедо 1-1 Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи 4-0 Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта

Даврон Файзиевдан анонс: «Канонирлар» учун ягона йўл

Баҳо:
+ | -2

Лондоннинг «Арсенал» клуби мухлислари ҳамон кўп, биламиз. 90-йиллардан бошлаб "тўпчилар" фантастик ёрқин футбол кўрсатишни бошлашган. Ўша даврларда тезкорлик ва комбинацион футбол бўйича нафақат Англияда, балки бутун Европада унча бунча жамоалар «Арсенал»га бас келолмасди. Чемпион бўлишди, рекордлар қайд этишди. Футбол эстетларининг меҳри ошиб борди.

Аммо сўнгги мавсумлар ушбу мухлисларга ҳавас қилиб бўлмайди. Аввал клуб чемпионлик пойгасидан тушиб қолди. Уёғига Чемпионлар лигаси зонаси ҳам муаммога айланиб боряпти. Клуб босслари жуда бефарқ деб бўлмайди. Вазиятни ўзгартириш чоралари кўрилмоқда. Таркиб ёмонмас. Ёш, истеъдодли, амбицияли мураббий олиб келинди. Плюс у ганнер... “бир марта ганнер - бир умр ганнер”, деган гап бор. Буёғига ҳаракат қилиш қолмоқда.

Муаммо нимада? «Арсенал» қоқилган даврида АПЛнинг анча клублари ўсди. Рақобат дахшат даражада кучайиб кетди. Бўшашганлар олтиликдан учириб юборилмоқда. «Арсенал» айни вақтда 9-ўринда.

Премьер-лига орқали Чемпионлар лигасига чиқиш Эверест чўққисидек узоқ ва қийин манзил. Европа элитасида қолишнинг ягона йўли қолмоқда. Ҳа, Европа лигаси ғолиблиги! Ютасан ва тўғридан-тўғри зўрлар қаторига кирасан.

Ана шу йўлда «Арсенал» бугун навбатдаги тўсиқдан ўтишига тўғри келади. Рақиб анчагина мураккаб. Греция чемпионати мутлақ етакчиси "Олимпиакос". Биринчи учрашувда греклар ўз уйида 0:1 ҳисобида ютқазишди. Лондонга улар жанг қилиш ва “ўлиш” кайфияти билан боришади. Зўр ўйин бўлади, насиб қилса.

Сизни 00:50 да UzReportTV жонли эфирида кутаман, шу учрашувни бирга томоша қиламиз.

Даврон Файзиев.

Манба: https://t.me/Davron_Fayziev
Киритилди: 17:26, 27.02.2020.
Ўқилди: 3312 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик