"Фенербахче" ярим ҳимоячиси Муҳамeд Эльнени, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил ҳам "Фенербахче" сафига келиб қўшилишни инкор қилмади.
"Месут "Фенербахче"ни жуда яхши кўради. У ҳар доим клуб ва мухлислар ҳақида илиқ сўзлар айтади.
Менимча, у "Фенербахче"га ўтиши мумкин деб ўйлайман. У ҳар доим ушбу жамоа мухлисларининг қўшиқларини куйлаш билан мени жахлимни чиқаришга ҳаракат қилган", - деди Эльнени beIN SPORTSга.