Икки ҳафтадан бери «Барселона» сафида ўйинларда иштирок этмаётган Хорди Альба жамоасининг машғулотларига қайтди.
Испаниялик футболчи 15 февраль куни Ла лиганинг 24-тури доирасида «Хетафе»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (2:1) жароҳат олган эди.
«Барселона» 1 март, якшанба куни меҳмонда «Реал»га қарши баҳс олиб боради.