Англия чемпионатининг 28-турига старт берилди. АПЛ жадвалида 3-ўринда бораётган «Лестер» энг қуйи поғонани эгаллаб турган «Норвич» клуби меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.
АПЛда жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётган "Норвич" учрашувнинг 70-дақиқасида Жамал Льюис томонидан урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди.
Ушбу ғалабадан кейин "Норвич" ўз очколарини 21тага етказди, аммо жамоа ҳамон сўнгги поғонани тарк этганича йўқ. Клуб ўзидан олдинда бораётган жамоалардан 3 очко ортда қолмоқда.
Англия премьер-лигаси, 28-тур
Норвич – Лестер 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 70 Льюис.
Норвич – Крул, Ааронс, Хэнли, Годфри, Льюис, Тетти, Маклин, Буэндиа, Дуда (Штиперманн, 87), Кэнтуэлл (Рупп, 68), Пукки (Дрмич, 81).
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Эванс, Сеюнжю, Чилуэлл, Чоудури (Ндиди, 67), Перес (Олбрайтон, 78), Прат (Тилеманс, 73), Мэддисон, Барнс, Ихеаначо.
Огоҳлантиришлар: Хэнли (53), Прат (62), Шмейхель (87).