Испаниянинг “Райо Вальекано” клуби мухлислари Роман Зозуляни эътиборсиз қолдиришмади.
Сегунданинг 30-турида “Альбасете” ва “Райо Вальекано” клублари ўзаро баҳс олиб борди.
Майдон эгаларининг бошланғич таркибида Роман Зозуля асосий таркибда майдонга тушди. Қайд этиш керакки, ушбу жамоаларнинг биринчи даврадаги ўзаро учрашувида “Райо” клуби мухлислари украиналик футболчиси миллатчиликда айблашганди, бунинг натижасида учрашув бир неча дақиқага тўхтатилганди.
Бу сафар ҳам ўша “анъана” давом этди: “Райо Вальекано” мухлислари "Зозуля – коммунист" деб ҳайқиришди.
Учрашув охиригача давом этди ва 1:1 натижаси қайд этилди. Роман Зозуля эса 75 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг феврал ойида Зозуля “Райо Вальекано” клубига “Бетис” клубидан ижарага ўтганди, лекин мухлислар украиналик футболчини душмандек қабул қилишди. Якунда Зозуля “Райо” таркибида бир марта ҳам майдонга тушмасдан, жамоани тарк этганди.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” таркибида ҳам Зозуля фамилияли футболчи ҳаракат қилади. Украинали Дмитро Зозуляни Роман Зозуляга ҳеч қандай алоқаси йўқ.