Италия кубогининг ярим финал босқичи доирасидаги «Ювентус» ва «Милан» жамоалари ўртасидаги ўйин бошқа муддатга қолдирилди.
"La Gazzetta dello Sport" тарқатган хабарга кўра, 4 март кунига белгиланган учрашув коронавирус туфайли бекор қилди.
Ушбу жамоалар ўртасида "Сан-Сиро"да бўлиб ўтган дастлаб ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилган эди. Иккинчи ярим финал «Интер» ва «Наполи» ўртасида бўлиб ўтади.