Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

ХОҚ коронавирус хавф солаётган Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бўйича расмий баёнот билан чиқди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, Хитой давлатида тарқала бошлаган коронавируснинг янги COVID-19 тури айни кунларда бутун дунё бўйлаб катта хавфни келтириб чиқармоқда. Бунинг ортидан бир қанча халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши ортга сурилмоқда. Айримлари эса бутунлай бекор қилинди.

Ўз навбатида бу ҳолат ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиладиган энг нуфузли мусобақа Олимпия ўйинларининг ўтказилишини ҳам сўроқ остида қолдирмоқда эди. Аммо, Халқаро Олимпия қўмитаси кеча расмий баёнот билан чиқиб, Япония пойтахти Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинлари ўз белгиланган санасида бўлиб ўтишини маълум қилди, дея хабар берди Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Халқаро олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси томонидан коронавирус ва унинг янги тури хавфи борасидаги муҳокамаларидан сўнг мусобақалар ўз вақтида ўтказилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.

Қарорда таъкидланишича, барча спортчилар тўрт йилликнинг энг йирик турнири учун тайёргарликни давом эттиришлари мумкин.

ХОҚ ушбу қарорни маъқуллашда коронавирус туфайли ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ўтказилмаслиги борасидаги тахминлар пайдо бўлганидан сўнг қабул қилишга мажбур бўлган.

Япония расмийлари бир неча бор Олимпиада учун бирон-бир хавф йўқлигини айтишган. Кунчиқар юртда ушбу мусобақаларга тайёргарлик учун 12 миллиард доллардан кўп маблағ сарфлангани айтилмоқда.

Манба: darakchi.uz
Киритилди: 08:43, 05.03.2020.
Ўқилди: 3293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.