"Эвертон" бош мураббийи Карло Анчелотти саккиз минг фунт стерлинг миқдорида жаримага тортилди.
Бу қарорни Англия футбол уюшмаси қабул қилди.
Мураббий "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан кейин (1:1) номувофиқ хатти-ҳаракати учун жазоланди.
60 ёшли италиялик мураббий учрашув сўнггида бош ҳакам Пол Тирнининг ВАР ҳакамлари билан маслаҳатлашиб голни ҳисобламаганидан норози бўлган.
Мураббий баланд овозда норозилигини билдирган эди.