"Ньюкасл" ярим ҳимоячилар Жонжо Шелви ва Мэтт Ритчи билан шартномани 3 йилга узайтирди.
Олдинроқ футболчиларнинг келишувлари 2020-йилнинг ёзига қадар амал қилган эди, энди улар 2023-йилнинг ёзигача шартнома имзолардилар.
Маълумот ўрнида, ушбу мавсумда 28 ёшли Шелви АПЛнинг 16 учрашувида 5 та гол урган ва 30 ёшли Ритчи эса 9 учрашувда майдонга тушган.