Иорданиянинг Амман шаҳрида Осиё/Океания боксчилари учун лицензион мусобақа давом этмоқда.
Энг енгил вазндаги боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров мусобақада илк жангини индонезиялик Алдомс Сугурога қарши ўтказди ва ишончли ғалабани қўлга киритди. Ҳакамларнинг баҳолари — 5:0.