Париж полицияси ПСЖ ва "Боруссия" Дортмунд учрашуви учун "Парк де Пренс" стадиони ёпилишини эълон қилди.
Шундай қилиб, Чемпионлар лигасининг 1/8 финали жавоб учрашуви (1:2 - биринчи ўйин) коронавирус эпидемияси сабабли томошабинларсиз ўтказилади.
Хабар қилинишича, ПСЖ ўйин олдидан стадионга рухсат берилиши учун стадионни тўлиқ дезинфекция қилган.