Кириш Регистрация
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 2-2 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 1-1 Насаф
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия

Мирзахалилов қозоғистонлик боксчини мағлуб этиб, финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун ўтказилаётган лицензион мусобақанинг ярим финал босқичи доирасидаги кечки жанглар бўлиб ўтмоқда.

57 кг. вазнда ўзбекистонлик жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов финал йўлланмаси учун қозоғистонлик Серик Темиржановга қарши рингга кўтарилди.

Биринчи раундда қўшни юрт вакили асосан ринг бўйлаб қочди ва қарши ҳужумда зарба беришга интилди. Унинг бу услуби ўз самарасини берди ва ҳакамлар биринчи бўлимдан сўнг ўз овозларини Темиржановга беришди.

Иккинчи бўлимдан бошлаб Мирзахалилов тажовузкорликни оширган бўлса, Серик жисмоний жиҳатдан чарчаб қола бошлади. Натижада сўнгги раунд олдидан ҳисоб тенглашди.

Учинчи раундда ҳам боксчимиз аниқ зарбалар сонини оширди. Ҳаттоки, жанг тугашига 15 сония қолганида ҳакам Темиржановни нокдаунга тушганини қайд этди. Ҳакамларнинг якуний баҳолари — 5:0 (29:28, 29:28, 29:28, 29:28, 29:27).

Шу тариқа, Аммандаги турнирда Ўзбекистоннинг иккинчиси боксчиси финал йўлланмасини қўлга киритди. Кундузги дастурда Элнур Абдураимов (63 кг.) ярим финал жангини ғалаба билан якунлаган эди.

Бироздан Баҳодир Жалолов (91+ кг.) ҳиндистонлик Кумар Сатишга қарши рингга кўтарилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:55, 10.03.2020.
Ўқилди: 3404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.