Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда терма жамоанинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар тарқатди.
“Станислав Черчесов терма жамоа билан янги шартнома имзолади. Янги битим 2022 йилнинг 30 декабрига қадар амал қилади. Станисла Саламович, омад”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Черчесов 2016 йилдан буён Россия термасини бошқариб келади.