"Фламенго" вице-президенти Маурисио Гомес де Матосда коронавирус аниқланган, деб хабар беради Globe Esporte нашри.
Манбага кўра, бразилияда коронавирус билан касалланган учинчи бемор аниқланди.
Туман губернатори Ибанис Роша, айнан учинчи бемор "Фламенго" вице-президенти эканлигини маълум қилди.
Хабар қилинишича, Гомес де Матос аввалроқ клуб президенти Родолфо Ландим билан Мадридда бўлиб, улар "Реал"нинг машғулот базасига ташриф буюришган ва хусусан, "қаймоқранглилар" президенти Флорентино Перес билан учрашишган.