Кириш Регистрация

«Лейпциг» машғулотларни 20-мартдан давом эттиради

Баҳо:
+ | -

14 март, шанба куни "Лейпциг" сўнгги машғулотни ўтказди, шундан сўнг барча футболчиларга жавоб берилди ва келгуси жума кунига қадар индивидуал дастур асосида ишлашади.

"Бундеслигадаги чемпионатни 2-апрелгача тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги сабабли, биз карантинни бошламоқдамиз, бу вақт давомида футболчилар индивидуал дастур асосида уйда машқ қилишади. 20-март, жума куни биз машғулотларни нормал режимда давом эттирамиз", - деди клуб спорт директори Маркус Кроше.

Маълумот ўрнида, "Лейпциг" 25-турдан сўнг "Бавария"дан 5 очко ва "Боруссия Д"дан 1 очко ортда қолган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:37, 14.03.2020.
Ўқилди: 1628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.