Англия Премьер-Лига трансляция шартномаларини бузишга мажбур бўлмоқда.
Премьер-Лига ўйинлари коронавирус сабабли бекор қилинди. Инфекция «Арсенал» ва «Челси» клубларида кузатилди. Ички чемпионат камида 4 апрелга қадар ўтказилмайди, аммо бу сана аниқ эмас, чунки барчаси коронавируснинг тарқалиш тезлигига боғлиқ.
Учрашувлар бекор қилинганлиги сабабли, АПЛ 3 миллиард евролик шартнома шартларини бузишга мажбур бўлмоқда. Агар чемпионат учрашувлари 31 июлга қадар тугатилмаса, АПЛ 750 миллион евро маблағни қайтаришга мажбур бўлади.
Ҳозирча ҳамкорлар Премьер-Лигадан товон пулини талаб қилишмаяпти, аммо чемпионат тикланмаса, ҳамкорлар албатта товон пулини талаб қилишни бошлашади.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2020ни бир йил кейинги қолдириш бўйича ҳам дастлабки қарор қабул қилинганди.