Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Аякс» — 120 ёшда!

Баҳо:
+ | -

Достоевскийнинг машҳур гапи бор: “Дунёни гўзаллик қутқаради”. Гўзаллик ноёб ҳодиса аслида. У доим ҳам порлаши мумкин эмас. Улуғ адиб қутқаради деяптими, демак, қутқариши учун дунё жарликка келиб қолиши керак. Шунда у пайдо бўлади ва нимадир қилади.

Театрнинг тарихи узоқ Римга бориб тақалса, футбол спектаклидаги услублар отаси Нидерландия футболи десак, муболаға ишлатмаган бўламиз. Ҳа, Нидерландия мактаби дунё прагматизмдан, яна қандайдир оғиркарвон услублардан зерикканда, натижага ёпишиб олган футбол оламига фақатгина жозиба улашиш учун ташриф буюради. Бўлди.

Йигирманчи асрда ўз мактабига эга бўлиб-да жаҳон кубогини боши узра кўтара олмаганига сабаб ҳам шу. Беғараз ташрифи. У бундан сира ачинмайди. Ўзига ёққан жозибали футболда давом этаверади.

Тушуниб етдингиз, Аякс... Бугунги кун афсонаси – Лео Мессининг ўзи ҳам тотал футболни дунёга улашган ва шунинг натижасида Круифф кўприги орқали Каталония клубига келиб қолган услубнинг кенжа набираси ҳисобланади. Жуда иқтидорли, балки шу пайтга довур мазкур мактабда ўйнаганларнинг энг иқтидорлисидир, аммо факт шуки, унинг футболдаги бобоси Аякс ва голланд футболи.

Аяксни ёш жамоа дейишса кулгим қистайди. Бугун у 120 ёшга кирди. Нафақат таркиби, балки ўзини ҳам ёш дейишади нуқул. Ҳа, у доим кейинги йил турли клубларга учиб кетадиган қалдирғочлари билан порлайди. Лекин у қачондан бери шундай қилади, эслаб кўринг. Эслолмадингизми, унда отангиздан сўранг, айтиб берсинлар бу жамоа ҳеч қанақа ёшмаслигини ва қадимдан қандай миссия билан яшаб келаётганини. Аякс дунё футболига онда-сонда гўзалликни эслатиш учун турли хил кўринишда келиб кетувчи ноёб ҳодиса, шуни айтиб берсинлар. Беназир академиясидан етишиб чиқадиган юлдузлари кишини ҳайратлантиради ва ҳар келганида янгича услуб билан дунёни титратиб кетади. Чақмоққа ўхшайди. Шундан сўзласинлар.

Олтин тўп Мессига керак, биламиз, Салоҳ учун ҳам ўз даражасидан баландга сакраш пайти етиб келди, Тоттенҳэм ўз драмасини яна давом эттирмоқчи, ҳаммасини биламиз, аммо Аякснинг миссияси, кечирасизу, уларникидан анча олийроқ. Амстердамликлар натижага, рақибга, қандайдир мегаюлдузга, супер-пупер маблағларга суянган тоғклубларга кўз қирини ҳам ташлаб ўтирмайдилар. Кейинги йил Аякс таркибининг асосий қисми ўша мегаклубларга ўтиб ҳам  кетар, бироқ ҳозир, айни дақиқаларда улар шу миссияни бажараётган пайтда Аякс либосидалар, бу эса, қолганлар учун қўрқинчли бўлиши турган гап. Ишонмайдиганлар чемпионлар лигаси турнирининг 3 карра чемпион жамоаси ва  турнирнинг энг яхши футболчисидан сўраб кўришсин, улар бу гапимни кўзда ёш билан тасдиқлаб беришади.

“1995 йил ҳали кўп-кўп қайтиб туради!” Амстердам стадиони олдида ёзиб қўйилган ёзувдан. Негадир ҳалигача ишониб яшаяпмиз...

Хайрулла ҲАМИДОВ.

P.S. "Аякс"нинг олтин голлари. Қаранг, қандай юлдузлар бор бу ўнликда?!

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 07:22, 18.03.2020.
Ўқилди: 4340 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.