Кириш Регистрация

Мутахассислар футболчиларнинг жисмоний ҳолати пасайиб кетишдан хавотирда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Жисмоний тайёргарлик бўйича Европанинг етакчи мутахассислари коронавирус туфайли тўхтаб қолган миллий чемпионатлар қайта бошланганида футболчилар жисмоний жиҳатдан жиддий муаммоларга дуч келишидан хавотирда.

«Жисмоний тайёргарлик даражаси анча пасаяди. Бу эса жиддий муаммо. Катта танаффусдан кейин спортчилар аъло даражадаги формада бўлади, деб ўйлаш — шунчаки утопия. Ҳар бир профессионал аниқ бир сана, аниқ муcоабақа ёки катта ўйинга тайёрланиш улкан мотивация эканини билади. Аммо ҳозир ҳеч нарса аниқ эмас», — деди Испания терма жамоасининг жисмоний тайёргарлик бўйича собиқ мураббийи Хесус Паредес.

Ўз вақтида "Реал" ва "Уотфорд"да ишлаган Альберто Хиральдес юқоридаги ҳамкасбининг фикрига қўшилади.

«Барча клублар ҳар бир ўйинчининг жисмоний ҳолати пасайиб бораётганини кўради. Баъзи клублар бошқаларга нисбатан қийин вазиятдан яхшироқ чиқиб кетишади. Бунда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийларнинг иши муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Карантинда бўлиш барча таъсир кўрсатади. Барча ўйинчилар доимий машғулот даражасини ушлаб туриши жуда муҳим. Профессионал спортчининг гавдаси оптимал даражадаги юкламани кўтариши керак. Акс ҳолда аввалги меҳнатлар орқали эришилган натижаларни осонгина бой бериш мумкин».

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:43, 19.03.2020.
Ўқилди: 2051 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.