Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Лукаку коронавирус ҳақида: "Бундай вазиятда бор нарсаларимизни қадрлашимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Интер» клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку коронавирус ҳар бир киши учун нақадар зарарли эканлиги ҳақида фикр билдирди.

«Қанчадан бери карантиндаман? 9 кун. Мен машқ қилишни жуда хоҳладим ва клубдагилар билан очилган чатимизда кимда велотренажёр борлигини сўрадим. Чатда ёзишмаларимиздан икки соат ўтиб, менга велотренажёр олиб келишди. Ўз физиотерапевтим билан ишлаяпман, у менга ҳар куни ўқув марказидан овқат олиб келади. Тушликка асосан балиқ ва сабзавотлар еяпман.

Онамни, ўғлимни, кундалик ҳаётимни, ҳатто акамни соғиняпман. Бу жуда қийин, чунки бошқа инсонлар билан суҳбатлашиш тақиқланган. Шунингдек, машғулотларни, ўйинларни ва мухлисларни ҳам соғиндим.

Сиз имкон қадар максимал тарзда эҳтиёт бўлишингиз керак, бу барчага таъсир кўрсатиши мумкин. Сиз бу вирусни тасодифан юқтириб, уйингизга бориб яқинларингизга юқтиришингиз мумкин… Онам қандли диабет билан касалланган, шунинг учун ҳозир уни кўрмаяпман. Онам ҳозир шаҳарга айланишга чиқмаяпти, уйимиз атрофида ҳаво алмаштириб уйга тезлик билан қайтиб кирмоқда. Шундай қийин вазиятларда биз бор нарсаларимизни қадрлашни бошлаймиз. Мен бахтлиман. Шу кунлар мени болалик давримга қайтаради», — деди Лукаку интервью La Gazzetta dello Sport билан суҳбатда.

Киритилди: 10:18, 20.03.2020.
Ўқилди: 2139 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8393]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3639]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3593]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3315]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2624]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [1969]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1708]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1462]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1419]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1386]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик