Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: «Катта сардор»

Баҳо:
+ | -

23 март. 1962 йили таваллуд топган ва  ўтган асрнинг энг истеъдодли марказий ҳимоячиларидан бири бўлган Фернандо Йерро ҳақида гапириш вақти етди.

Бугунги кунда “Реал” мухлислари Серхио Рамоснинг ўйинидан хотиржам бўлишади. У бор, бемалол ҳимояни ўйламасак ҳам бўлаверади, дейдилар. Ҳатто ҳужумчиларнинг иши юришмаса, бориб гол ҳам уриб келади, дейишлари турган гап. Ўтмиш “Реал”ида Рамоснинг устози – Йерро эди.

15 йил Қироллик клубида фаолият олиб борган ажойиб ҳимоячи беш марта Испания чемпиони бўлди, уч марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Испания терма жамоасида ҳам энг кўп майдонга тушган футболчилар ўнлигида. Тўпурарлар баҳсида тўртинчи ўринда. 29 голи билан.

Йерро 1991/92 йилги мавсумда 21 гол уриб, фақат Манолони ўзидан ўтказиб юборган. Марказий ҳимоячи – иккинчи ўринда! Зўр, а?! Ишончли ўйинлари билан Фернандо 2001 йили сардорлик боғичини олди ва “Реал” сафида 601 ўйин ўтказиб, клуб афсонасига айланди.

Ҳимоячи 35 ёшида жамоани тарк этди ва Қатарнинг “Ар Райён” клубига йўл олди. Янги клубида Қатар амири кубогини енгиб олди. Иккинчи мавсумни Европада давом эттирди – “Болтон”га келиб, 2005 йилгача ўйнади ва футбол билан хайрлашди.

2007 йилдан бошлаб Испания Футбол Федерацияда спорт директори бўлиб фаолият юритди. Федерацияда ишлаётган пайти терма жамоа Европа чемпиони (2008) ва жаҳон чемпиони (2010) бўлди. 2011 йили “Малага”да спорт директори, 2014 йили “Реал”да Карло Анчелотти ассисенти вазифасида иш бошлади.  2016 йили “Овьедо” мураббийи, 2018 йили Испания терма жамоаси билан мундиалдаги иштироки...

Ҳозирда яна “Реал”га қайтган. Спорт директори вазифасига.
Кўряпсизми, футболчилиги билан мураббийлиги ўта фарқ қиладиган инсон. Тўп тепганда бир клубда 15 йил, майдондан ташқарида шунча жой...

Йерро яқинда интервью берди ва журналистнинг: “Реал” нима учун афсоналарини яхши кузатиб қўймайди?” деган саволига чиройли жавоб берган: “Мураббийлигида яхши кутиб олиш учун!”

Хайрулла Ҳамидов

Манба: https://t.me/x_hamidov
Киритилди: 07:10, 23.03.2020.
Ўқилди: 3870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.